Афғонистон ТИВга Ўзбекистон Толибонни қабул қилгани ёқмади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Афганистан
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сабгатулла Ахмадий мамлакат Ўзбекистон, минтақа ҳамда жаҳоннинг бошқа давлатларидан Афғонистон халқига ва унинг раҳбариятига ҳурматда бўлишни, айнан Афғонистон халқи ва раҳбарияти тинчлик жараёнида бош ролда бўлишлари кераклигини кутаётганини айтган

ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. "Толибон" ҳаракати етакчиларининг Ўзбекистонда қабул қилиниши Тошкент Қобулга тинчлик жараёнида ёрдам беришни хоҳламаслигига ишорадир, деди РИА Новостига Афғонистон ТИВ расмий вакили Сабгатулла Ахмадий.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашув ўтказилди

8 август куни Ўзбекистон ТИВда Дохадаги "Толибон" сиёсий офисининг мулла Бародар Ахунд раҳбарлигидаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

""Толибон" раҳбариятини Ўзбекистонда қай тарзда қабул қилишгани, шунингдек, музокаралар жараёни Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам бераётгани ёки майдонни таъминлаб бераётганини кўрсатмайди", - деб айтган идора вакили. Унинг сўзларига кўра, шу билан бирга, Қобул, қўшни мамлакатларнинг Афғонистондаги тинчлик жараёнига ёрдам бериш истагини олқишлайди.

Сабгатулла Ахмадий мамлакат Ўзбекистон, минтақа ҳамда жаҳоннинг бошқа давлатларидан Афғонистон халқига ва унинг раҳбариятига ҳурматда бўлишни, айнан Афғонистон халқи ва раҳбарияти тинчлик жараёнида бош ролда бўлишлари кераклигини кутаётганини айтган.

Ахмадий шунингдек, афғонлараро музокараларнинг кейинги раунди ўтказиладиган жой тез орада аниқланишини айтган. У ушбу раундни ўз ҳудудида қабул қилиш истагини Ўзбекистон, Норвегия, Индонезия ва ГФР давлатлари билдиришганини эслатиб ўтган.

Парламентские выборы в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
"Толибон" Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини қонуний деб тан олмайди - Станакзай

Июль ойи охирида Ўзбекистон ТИВ ўзбек томони Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати учрашувини Самарқандда ўтказишга тайёрлигини ва бу учрашув муваффақиятли ўтишига умид қилишини маълум қилган эди. Идора маълумотига кўра, Самарқанддаги учрашув вақти афғоналараро музокараларнинг барча иштирокчилари томонидан тасдиқлангач, эълон қилинади.

2018 йилнинг март ойида Тошкентда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ўтказилган анжуманда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек томони афғон ҳукуматига ва "Толибон" ҳаракатига тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш учун барча шароитни тақдим этишга тайёрлигини билдирган эди. Анжуман якуни бўйича қабул қилинган декларацияда Афғонистон ҳукумати ва қуролланган оппозиция, хусусан, "Толибон" ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан қисқа вақтда бошлаш зарурати бўйича умумий позиция акс этган эди.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарши кураш кечмоқда. "Толибон" жангарилари мамлакатнинг қишлоқ туманларида каттагина ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга босқинчилик ишлари кўламини кенгайтирган. Шунингдек, мамлакат ҳудудида "ИД" террористик гуруҳи таъсири ҳам кучайган. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб ҳамкорликда терроризмга қарши операцияларни ўтказиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0