ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди, деб хабар қилди Россия ҳукумати матбуот хизмати.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Россия президенти Владимир Путиннинг шу йил март ойида Қирғизистонга давлат ташрифи муваффақиятли бўлганини таъкидлаб, Қирғизистон-Россия ҳамкорлиги тобора ривожланиб бораётгани ва муайян таркиб билан бойитилганини тасдиқлади.
Россия Федерацияси Ҳукуматининг раиси Дмитрий Медведев Қирғизистонга, хусусан Иссиқкўлга яна бир бор ташриф буюрганидан мамнун бўлганини қайд этди.
“Мен бу ерда аввал ҳам бўлганман ва ҳар сафар бу жойнинг гўзаллигига қойил қоламан. Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлисини ўтказиш ва икки томонлама муносабатларимизни муҳокама қилиш учун бу ерда жуда яхши шароит яратилган. Бизнинг муносабатларимиз жуда самимий руҳда ва турли масалаларда маслаҳатлаша оламиз. Бор имкониятимиз билан дўстимиз ва ҳамкоримиз Қирғизистонга ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ишончингиз комил бўлсинки, бу кейинчалик ҳам шундай давом этади”, - деди Медведев.
Сооронбай Жээнбеков ва Дмитрий Медведев савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини, Владимир Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилганлар.
Бундан кейин Росссия бош вазири Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Учрашувда ҳукумат раҳбарлари ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
“Бизнинг умумий вазифамиз – Евроосиё иқтисодий иттифода интеграция жараёнини тезлаштириш, иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз фуқароларининг турмуш даражасини кўтариш. Ҳозир умумий бозоримизда – 180 миллиондан ортиқ истеъмолчи мавжуд. Иқтисодий фаолият кўрсаткичлари ёмон эмас. Ўтган йили умумий ЯИМ 2,5 фоизга кўтарилди ва ҳозирги вақтда 420 миллиард долларни ташкил қилади”, - деб таъкидлади Медведев.
Кейинги учрашувни 25 октябрда Москвада ўтказишга қарор қилинди.