ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан 11 август куни бўлиб ўтадиган тест синовлари бошқа муддатга кўчирилди.
Давлат тест марказининг хабар қилишича, тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилган (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда):
- Қашқадарё вилоятида - 12 август куни;
- Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида - 13 август куни;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида - 14 август куни;
- Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.