Элмира Боситхонова Нукусда намойиш ўтказган аёлларнинг муаммоларини ўрганди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЭльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения
Эльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хотин-қизлар қўмитаси раиси йигирмадан ортиқ аёлларнинг дардлари, арзлари ва шикоятларини эшитиб, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, кўмак бериш бўйича ҳамкорликда амалий ишларни олиб борди.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Нукусда намойиш ўтказган аёлларнинг муаммоларини ўрганди ва мутасаддиларга тегишли вазифаларни топширди.

Қўмита хабарига кўра, воқеани ўрганиш жараёнида шикоятчи Тилеўбийке Ульдашева ижтимоий-маиший муаммолари анчадан буён ҳал этилмаётганини айтиб, ёрдам сўраган. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси иштирокида ҳудуд раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатда унинг уй-жой масаласидаги шикояти юзасидан Нукус шаҳар ҳокими П. Турешевга аризачига жойлаштирилган уйида яшаши учун ордер бериш вазифаси топширилган.

Эльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения - Sputnik Ўзбекистон
Нукусда аёллар намойиши: Элмира Боситхонова воқеа жойига йўл олди

Т. Ульдашевани иш билан таъминлаш ва фарзандини мусиқа мактабига жойлаш масалалари бўйича эса Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Д. Ходжиевга уни тиббиёт бирлашмасига фаррош сифатида ишга қабул қилиш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши раиси в.в.б П. Қазакбаевга унинг фарзандини мусиқа мактабига жойлаштириш топшириғи берилди.

Аризачининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи экани ва шу мақсадда ўзини бўш бино билан таъминлаш борасида ёрдам кўрсатишлари тўғрисидаги илтимосига ечим топиш вазифаси Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Абибуллаевага топширилди.

Фуқаролар П. Бегжанова ҳамда Г. Қошанова ўз муаммолари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳудудга келгунига қадар масъуллар томонидан ҳал этилганини билдириб, тегишли мутасаддиларга миннатдорлик изҳор қилдилар.

Шу куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова яна йигирма нафарга яқин аёлларнинг дардлари, арзлари ва шикоятларини эшитиб, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, кўмак бериш бўйича ҳамкорликда амалий ишларни олиб борди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур топшириқларнинг ижросини кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элмира Боситхонова Фейсбук ижтимоий тармоғида 1 август куни Нукус шаҳрида юз берган воқеа ҳақида эълон қилинган хабардаги маълумотлар ҳақиқатга нечоғли мос келиши ва бу аёлларнинг ҳуқуқларини муҳофаза этиш, муаммоларига ҳудуддаги раҳбарлар билан биргаликда ечим излаш мақсадида 7 август куни Қорақалпоғистонга йўл олгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0