Кадрларда Атамбаевнинг тарафдорлари тўпланганини ҳамда ҳужум вақтида жабрланган махсус хизмат ходимларини кўриш мумкин. Улар қонга беланган ҳолда ётишибди. Бир неча киши уларни ушлаб турибди ва бошқалардан ҳарбийларга тегинмасликларини сўрашади.
Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олишга қаратилган махсус амалиёт ўтказилди, бироқ бу муваффақиятсизлик билан якунланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида жами 45 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Спецназлардан бири олган жароҳати ҳалок бўлган.