Тошкент метрополитенида йўл ҳақини алоқасиз тўлаш тизими ишга туширилди

© Spot.uzВ ташкентском метро запустили бесконтактную оплату проезда
В ташкентском метро запустили бесконтактную оплату проезда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўл ҳақини алоқасиз тарзда тўлаш учун турникет Чилонзор йўлининг “Халқлар дўстлиги” метро бекатида ўрнатилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. 7 август куни Тошкент метрополитенида йўл ҳақини алоқасиз тўлаш тизими тажриба тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда Spot.uz хабар қилди.

Йўл ҳақини алоқасиз тарзда тўлаш учун турникет Чилонзор йўлининг «Халқлар дўстлиги» метро бекатида ўрнатилди.

Тўловни ушбу усул билан “Оплата картой HUMO. HUMO картаси билан тўланг” махсус ёзуви туширилган турникет орқали, картани ўқиш мосламасига қўйган ҳолда амалга ошириш мумкин.

Станция метро Коломенская после ремонта - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон метросида алоқасиз тўлов тизими жорий этилади

“Ушбу ижобий тажриба август ойи якунига қадар бизга йўл ҳақини алоқасиз тарзда тўлаш тартибини пойтахт метрополитенининг барча бекатларида жорий этиш имконини яратиб беради, деб умид қилиб қоламиз. Алоқасиз тарзда тўлов имконини халқаро тўлов тизимлари карталари фойдаланувчилари учун ҳам жорий этиш келгусидаги режаларимиздан ўрин олган”, — дейди Humo директори Шуҳратбек Қурбонов.

Таъкидланишича, янги технология йўловчи кассада жетон харид қилиш ўрнига йўл ҳақини турникет орқали алоқасиз тарзда тўлашни танлаган ҳолда кунига 8 дақиқагача вақт тежайди.

Алоқасиз тўловлардан фойдаланган ҳолда метрода бир марта юриш қиймати жетон қийматига тенг.

Эслатиб ўтамиз, MasterCard компаниясининг Грузия ва Марказий Осиё мамлакатларидаги минтақавий раҳбари Sputnik᾽ка берган интервьюсида дастлаб Ўзбекистон метросида алоқасиз тўлов тизими жорий этилишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0