Телебошловчи семиз кишиларга “бюджетни сақлаб қолиш” учун ўлишни таклиф қилди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишЛетний отдых в Сочи.
Летний отдых в Сочи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Британиялик телебошловчи Майкл Бюерк семизлик бу касаллик эмаслигини айтди.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Британиялик телебошловчи Майкл Бюерк (Michael Buerk) семизлик бу касаллик эмаслигини маълум қилди. Шунинг учун ортиқча вазнга эга бўлган кишиларни даволашнинг хожати йўқ. Бу ҳақда РИА Новости Metro нашрига таяниб хабар қилмоқда.

“Сиз семизсиз, чунки жуда кўп ейсиз”, - дея ёзган журналист.

Мужчина с голым торсом. - Sputnik Ўзбекистон
Минус 7 кило – қандай қилиб бир ярим ойда озиш мумкин

Унинг сўзларига кўра, семиз кишилар “хаста эмас, балки заифдир” ва уларнинг ўлими миллий соғлиқни сақлаш хизматининг пулларини сақлаб қолишга имкон беради.

Бюерк узоқ умр кўришни ҳаётнинг асосий мақсади қилишнинг асло хожати йўқлигини қўшимча қилган. Ортиқча вазнга эга бўлганларнинг эрта ҳаётдан кўз юмишини демографик дисбалансга қарши курашда “фидокорона қурбонлик” деб ҳисоблаш мумкин.

Қандай қилиб қоринни йўқотса бўлади: олимлар энг самарали усулни аниқлади

Британия ҳукумати маълумотларига кўра, деярли ҳар учинчи катта ёшдагилар ва 11 ёшгача бўлган ҳар бешинчи бола семизлик хасталигидан азият чекмоқда.

Янгиликлар лентаси
0