Ўзбекистонда машҳур Рогачёв “сгущёнка”си ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСгущенка "Рогачевская"
Сгущенка Рогачевская - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларуснинг Рогачёв сут-конверса комбинати маҳсулотлари, хусусан, қуюлтирилган сут, қуруқ сут ва қаймоғи олинмаган сути Собиқ иттифоқ мамлакатларида машҳур.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Фарғонада Беларуснинг машҳур қуюлтирилган сутини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Александр Соловьёв маълум қилди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров  - Sputnik Ўзбекистон
Беларусь ва Ўзбекистон ССПлари Ишбилармонлар кенгашини ташкил этади

Унинг сўзларига кўра, Беларуснинг Рогачёв сут-конверса комбинати маҳсулотлари, хусусан, қуюлтирилган сут (сгущёнка), қуруқ сут ва қаймоғи олинмаган сути Собиқ иттифоқ мамлакатларида машҳур.

“Ҳамкорликнинг асосий мавзуларидан бири сутни қайта ишлаш ва гўшт саноати соҳасида қўшма корхона ташкил этиш”, - деди Александр Соловьёв .

Ўзбекистонда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун янги фермалар барпо қилиш ва сут соғиб олиш ҳажмини кўпайтириш кераклигини қайд этди. Шунингдек, бу ишларни амалга оширишда иштирок этиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳрида халқаро инвестиция форуми иш бошлади. Форумда Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Россия, Эрон, Туркия, Беларусь каби 28 та давлатнинг йирик инвесторлари иштирок этмоқда. Форум давомида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб килиш бўйича келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0