Қирғизистонда Хитой компаниясига қарши митинг ўтказилди – видео

© фото очевидца, отправленное по WhatsApp-каналуЖители утроили митинг против китайской в Кыргызстане — видео
Жители утроили митинг против китайской в Кыргызстане — видео - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олтин қазиб олувчи Хитойнинг Zhong Ji Mining компания биноси олдида маҳаллий аҳоли тўпланиб, ишчиларга тош отишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Норин вилоятида маҳаллий аҳоли ва олтин қазиб олиш ишларини бажарувчи Хитойнинг Zhong Ji Mining Company компанияси ишчилари ўртасида можаро юз берди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Қишлоқ аҳолиси Zhong Ji Mining компанияси биноси олдида тўпланди. Кейинчалик маҳаллий аҳоли ва компания ишчилари бир-бирларига тош отишни бошлашди.

Вилоятнинг милиция бутун шахсий таркиби тревога бўйича кўтарилди. Ҳуқуқ тартибот органларидаги манбанинг маълумотига кўра, можаро оқибатида 20 киши жароҳатланди.

Маҳаллий аҳоли Zhong Ji Mining Company фаолиятини тўхтатилишини талаб қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, портлаш ишлари оқибатида тоғларда чорва нобуд бўлмоқда.

Туман ҳокимияти таъкидлашича, компания вакиллари агар портлаш ишлари оқибатида чорва нобуд бўлиши ҳолати тасдиқланса, эгаларга моддий зарарни қоплашга тайёрлигини маълум қилди.

Кейин маълум бўлишича, Хитой компанияси фаолиятида айрим қонунбузилишлар аниқланди.

Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раҳбари Эмил Осмонбетов маҳаллий аҳолига компенсация тўлаш масаласини ҳал этилиши юзасидан Zhong Ji Mining раҳбариятига мурожаат қилганди. Компания бунга рози бўлгани маълум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0