Панамада Порошенкога қарши янги жиноий иш қўзғатилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрезидент Украины Петр Порошенко
Президент Украины Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши қўзғатилган жиноий ишлар сони 10 дан ошган.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Панама прокуратураси Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Андрей Портнов маълум қилди.

Пётр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди

Қайд этилишича, Порошенко ва унинг яқинлари Панамада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни яширган.

Ҳуқуқшуноснинг маълум қилишича, собиқ раҳбар Украина бюджетига солиқ тўламаган ва тасарруф қилинган маблағларни ювган.

Панама ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳуқуқшуноснинг аризасини бир ой давомида ўрганиб чиқиб, жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Портнов Украина Бош прокуратурасининг халқаро хизматлари бутун дунё бўйлаб Порошенко ҳисоблари ва активларини ҳибсга олиш учун илтимоснома йўллашига умид билдирган.

Ҳозирда Украинада Порошенко ва унинг жамоасига қарши 11 та жиноий иш қўзғатилган. Жумладан, унга нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0