Ўзбекистонда “Фахрий фуқаро” мақоми кимларга берилади?

© Sputnik / Илья ПиталевПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу мақом Ўзбекистон президент ташаббуси билан берилиши мумкин ва бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра ушбу мақом иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида хайрия фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

Строительство многоквартирных жилых домов в Андижанской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда инвестиция киритувчиларга янги имтиёзлар ишлаб чиқилди

Ушбу мақом президент ташаббуси билан берилиши мумкин.

Бунда қарор Сенат томонидан қабул қилинади, гувоҳнома эса Сенат раиси томонидан имзоланади ва топширилади.

Агар ушбу ташаббус давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан берилган бўлса, қарор тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қиланади.

Ҳужжатда ушбу мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмаслиги қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0