ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. 2019 йил 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференция ўтказиш режалаштирилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференция ўтказиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган.
Ҳужжат “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан тайёрланди.
Қарор лойиҳасида халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ҳамда концеренцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси илова қилинган.
Режада қайд этилишича, шу йил 15 октябргача халқаро конференция доирасида хорижий тадбиркор, инвестор ва эксперт-таҳлилчилар, шу жумладан ватандошлар иштирокида Ўзбекистонга Германиядан инвестиция ва инновацияларни жалб этишга оид аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари белгилган.