Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари дарвозабон мушукнинг маҳоратига қойил қолишди. Мушук дарвозага йўлланган тўпни эпчиллик ва абжирлик билан қайтариш маҳорати билан барчани ўзига ром айлади.
Мушук эгаси турли “сейв”лар акс этган видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирди ва унинг мушуги ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Айримлар футбол ишқибозлари ҳазил тариқасида дунёдаги манаман деган дарвозабонлар унинг олдида ип эшолмаслигини айтишган.