ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Ўзбекистон президенти қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаати инобатга олиниб, мамлакатда 2019 йил 11 август Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Ҳокимликларга “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш юкланди.