“Бўйин эгиб, узр сўрайман”: Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев

© FacebookХоким Ферганской области публично извинился перед населением - видео
Хоким Ферганской области публично извинился перед населением - видео - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон тумани аҳолисига мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманига бориб, маҳаллий аҳоли билан учрашди. Учрашув давомида вилоят ҳокими туманда олиб борилган бузилиш ишларида йўл қўйилган хатолар учун кечирим сўради.

Шуҳрат Ғаниев ўз нутқида Риштон туманида қурилиш ишларини амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларда фақат вилоят ҳокими ва туман раҳбарлари айбдор эканини қайд этди ва бу Ўзбекистон президентининг бугунги кунда олиб бораётган ислоҳотларига ва “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғояларига ҳеч қандай путур етказмаслиги кераклигини таъкидлади.

“Шахсан вилояти ҳокими сифатида ҳамма олдида бўйин эгиб, таъзим қилиб, узр сўрайман”, - деди ҳоким.

Шунингдек, у хатога йўл қўйган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва қатор мансабдор шахслар лавозимидан озод қилинганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги 27-28 июл кунлари Фарғона вилояти Риштон туманида ўтказилган оммавий ҳашарни ноқонуний деб баҳолаган эди. Меҳнат вазирлиги томонидан ҳашарда иштирок этган “Азот” АЖ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Фарғона Иссиқлик энерго маркази” МЧЖ корхоналарда мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини ўрганиш учун 3 та гуруҳ комиссия тузилган.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қурилиш борасида сусткашликка йўл қўйган ва халқнинг катта норозилигига сабаб бўлаётган раҳбарларни, жумладан, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилояти ҳокимларини қаттиқ танқид остига олиб, мамлакат обрўсини нафақат халқ, балки бутун жаҳонга шарманда қилаётганини қайд этиб, халқдан кечирим сўрашларини буюрган эди.

Янгиликлар лентаси
0