Гўзал Халима дунёдаги биринчи ҳижобли топ-модел бўлди

© AP Photo / Lefteris Pitarak Халима Аден
Халима Аден - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халима ёшлигида етти йил Африкадаги қочоқлар лагерида яшаган

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. 21 яшар Халима Аден дунёдаги биринчи ҳижобли топ-моделга айланди, деб ёзади Sports Illustrated. 

Халима ҳеч қачон жамоатчилик жойларида ҳижобни ечмайди. Ҳатто энг машҳур купальниклар журнали бўлмиш Sports Illustrated Swimsuit муқоваси учун модель мусулмон аёлларига хос бўлган либос - буркинида суратга тушди.

Халима журнал тарихида фотосессия учун ечинмаган биринчи аёл бўлди. Шу боис, Халима учун бир нечта буркинилар махсус тикилди.

View this post on Instagram

Sports Illustrated Rookie 🦋❤️ Burkini season is almost hereeee!!

A post shared by Halima (@halima) on

Соҳибжамолнинг ватани Кения. У ёшлигида етти йил давомида Сомалидаги қочқинлар лагерида яшаган, сўнгра унинг оиласи АҚШга эмиграция қилиш имконини топган.

Ҳозирда модель ўзи билан рўй берган воқеани ҳақиқий мўъжиза ҳисоблайди. У ҳақиқий американча орзуни амалга ошира олди: қашшоқликдан чиқди, ўз кучи билан муваффақиятга эришди ва фаол ҳаётий позициясини намоён этди.

Мусулмон-моделнинг фикрича, унинг журнал муқовасида пайдо бўлиши шариат қоидаларига амал қилувчи кўплаб аёлларга сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин.

View this post on Instagram

Smile .. its Sunnah 😍✨ simple is the new chic this Ramadan. Check out the link in my bio to shop #halimaxmodanisa 💕

A post shared by Halima (@halima) on

"Ёпиқ либос кийган ва ҳижобли модель очиқ бикинидаги гўзал аёл ёнида туриши мумкин. Улар бир-бирларини муносиб баҳолашлари, қўллаб-қувватлашлари ва ёқлашлари мумкин", - дейди Аден.

Халима машҳурликка икки йил олдин эришган. Ўшанда 19 яшар қиз "Мисс Миннесота" гўзаллик танловида иштирок этган эди. У ўшанда на танлов, на гўзаллик ва на подиум учун ўз-ўзига хиёнат қилмаслигини айтган. Соҳибжамол ҳижобни ечишни рад этган ҳолда танловнинг ярим финалигача етиб борган. Шундан сўнг у аксарият моделлик агентликлари назарига тушган.

View this post on Instagram

Can’t wait to go back ✨

A post shared by Halima (@halima) on

Канье Уэст Аденни Нью-Йоркда бўлиб ўтган Модалар ҳафталигида ўз коллекцияси намойишига таклиф этган.

Янгиликлар лентаси
0