Дохада АҚШ ва Толибон ўртасида саккизинчи раунд музокаралари бўлиб ўтади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Доха
Города мира. Доха - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саккизинчи раунд музокаралари якунига кўра мамлакатдан хориж қўшинларини олиб чиқишга ёрдам берувчи битимлар имзоланиши мумкин

ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. АҚШ ва "Толибон" ҳаракати ўртасидаги музокараларнинг саккизинчи раунди Дохада 3 август куни бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги ҳукуматга таянган ҳолда.

Политолог-американист Рафаэль Ордуханян - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Афғонистонда урушни тўхтата олмайди - Ордуханян

АҚШ Афғонистонда вазиятни тартибга солиш ва америка қўшинларини чиқариш учун толиблар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу музокаралар кўплаб маротаба Афғонистон ҳукумати эътирозига сабаб бўлган. АҚШ расмий позицияси эса - мамлакат ҳукумати ушбу жараёнда иштирок этиши лозим, деган таъкиддан иборат.

Агентлик маълумотларига кўра, музокараларнинг навбатдаги раунди Афғонистонда урушни якунлаш учун "энг муҳим" ҳисобланади. Бу ҳақда маълумотга эга манбаларга кўра, саккизинчи раунд музокаралари якунига кўра мамлакатдан хориж қўшинларини олиб чиқишга ёрдам берувчи битимлар имзоланиши мумкин.

Илгарироқ, "Толибон"нинг Дохадаги сиёсий офиси вакили Сухайл Шахин РИА Новостига АҚШ ва "Толибон" афғон радикал ҳаракати делегацияси вакиллари еттинчи раунд музокаралар давомида Қатарда муҳокама қилинган деярли барча масалалар бўйича келишувга келган ва келгуси раундда муҳокама этилиши керак бўлган битта ёки иккита пункт қолган. Толиблар вакили таъкидлаганидек, АҚШ билан музокаралар давомийлиги аниқ бўлмаган танаффусдан сўнг қайта тикланган.

Толибон АҚШ билан қатор масалаларда келишувга эришганини маълум қилди >>>

Қатардаги афғонлараро анжуман 7-8 июль кунлари Дохада ўтказилган эди. Икки кунлик анжуманда 60 нафар афғон вакиллари, шу жумладан "Толибон" радикал ҳаракати аъзолари иштирок этдилар. Узоқ давом этган тортишувдан сўнг, 9 июльга ўтар кечаси, делегатлар якуний баёнотни қабул қилдилар. Унда афғон аҳолиси ўртасидаги йўқотишларни нолга тушириш ва таълим ҳамда тиббий муассасалар қўриғини таъминлашга келишилган эди.

Янгиликлар лентаси
0