Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Баситхановадан узр сўради

© Sputnik / Дильшода РахматоваЭльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения
Эльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин Тошкент шаҳар ҳокимлигининг интернет сайтида эълон қилинган мақола сабабли Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситхановага интернет тармоқларида кескин танқид тошлари отилган эди

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган "жиноятга мойил аёллар" тоифалари ҳақидаги мақола сабаб, жамоатчилик орасида юзага келган нохуш вазият учун Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Эльмира Боситхоновадан узр сўради.

Иранские женщины на велосипедах - Sputnik Ўзбекистон
Баситханова велосипедда сайр қилишнинг фойдасини ошкор қилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги телеграм каналида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳар ИИБ ҳамда Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида жиноятга мойил аёллар 23 та тоифаси тузилган эди. Бу рўйхат куни кеча интернет оламида қизғин муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлди. Кимдир ушбу ҳолатни кулгига олган бўлса, яна кимдир мэм яратди. Фойдаланувчилар орасида Ўзбекистон хотин-қизлар раиси Эльмира Баситхановани танқид қилганлар ҳам кўп бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий баёнотида айтилишича, "Туман ҳокимликлари ҳузурида "Тезкор штаб" тузилди" мақоласи айрим блогерлар томонидан нотўғри талқин қилингани жамоатчилик орасида тушунмовчилик юзага келишига сабаб бўлган.

"Мазкур мақолада сўз юритилган дастур аслида оғир турмуш шароитига тушиб қолган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга, ёрдамга муҳтож, кўмакни ташқаридан излаётган ва умидсизликка тушган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқ, манзилли ўрганиб, уларни ечишга қаратилган", - дейилади изоҳда.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Хотин-қизлар қўмитаси "бозорчи аёллар" сурбетлигига чек қўяди

Шунингдек, ҳокимлик ва хотин-қизлар қўмитаси "ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлардан ахборот тарқатишда маълумотларни тўғри талқин қилишларини" илтимос қилиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Эльмира Баситханова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида хотин-қизларни таснифлайдиган, тоифага ажратадиган рўйхатни шакллантиришга қатъиян қаршилигини билдирган ва интернет тармоғида шов-шувга айланган "хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати" тузилишига ўзининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган эди.

Баситханова шу муносабат билан журналистлар, блогерлар ҳамда интернет фойдаланувчиларидан ўз шаънимга айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишларини сўраган.

Янгиликлар лентаси
0