Ўзбекона лутф: "Арми-2019" иштирокчилари қандай таомлар билан сийланмоқда?

© Министерство обороны РУзЧем кормят участников "АРМИ-2019" в Узбекистане
Чем кормят участников АРМИ-2019 в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Фориш" полигонида "АРМИ-2019" иштирокчилари таомномаси олий даражада ташкил этилган. Ўзбекча лутф ва меҳмондорчиликни хорижлик меҳмонларнинг ўзлари эътироф этишмоқда

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган V Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун 11 давлатдан келган ҳарбий делегация вакиллари қандай таомлар билан сийланаётгани ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

В Узбекистане встретили военных из Армении, прибывших на конкурс АрМИ - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Арманистон ҳарбийлари "АРМИ - 2019"да иштирок этиш учун Ўзбекистонга келишди

Таъкидланишича, "АрМИ-2019" ўйинлари иштирокчилари Мудофаа вазирлигининг "Фориш" тоғ полигонида ўзбекона лутф ила қарши олинганининг ўзи кўпчилик меҳмонларни ҳайратга солган.

"Фориш" полигони ошхонасида Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган уч маҳалли овқат тановули юртимизга келган хорижликлар томонидан эътироф этилмоқда. Айниқса, кимёвий ишлов ва биологик аралашувларсиз полизларимизда етиштирилган хўл мева ва сабзавотлардан ҳамма мамнун. Таом пишириш технологияларининг санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилиниши устидан назорат қилиб келаётган ҳарбий тиббиёт ходимлари туну-кун хизматда", - деди Мудофаа вазирлиги вакили.

Енгил атлетика спортчилари меъёри асосида тузилган таомнома менюсида витамин ва калорияга бой махсулотлардан фойдаланилмоқда.

Жумладан, нонуштага сабзидан тайёрланган саримсоқли салат, хўл мева ассортиси, шакар қўшилган творогли запеканка, сметана соуси билан қайнатилган товуқ ва вермишель, сут билан какао, қайнатилган сут, лимон билан ширин чой, буғдой ва арпа унидан тайёрланган нон, сариёғ, пишлоқ, колбаса, сметана, творог, кофе ва қуритилган мевалар, хамиртуришли булочкалар таклиф этилмоқда.

Узбекские снайперы готовятся к играм “АрМИ-2019” - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик мерганлар “АрМИ – 2019” мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда

Тушликка хўл мева, сабзавотлар ва кўкатлардан тайёрланган ассорти, товуқли сомса, мастава шўрва, мевали рагу билан тухум-дўлма, қовурма "Тошкент", картошка билан қовурилган товуқ ва нон маҳсулотлари.

Қўли гул ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланган кечки овқат ҳам хорижликлар эътирофи остида қолмоқда. Булар: сабзавотлардан тайёрланган салат, пиширилган тухум, қовурилган балиқ, гарнир билан гўштли котлет ва қовурилган жўжалар, хўл мевалар ва қандолат маҳсулотлари.

Тўйимли таомлар кун давомида машаққатли тайёргарлик машғулотларини ўтаган иштирокчиларга манзур бўлмоқда.

Мудофаа вазирлиги ҳарбийлар ғайратига ғайрат, кучига куч қўшадиган бундай таомномадан кейин ғалаба учун кураш ҳам шиддатли бўлишига ишонч билдирган.

Янгиликлар лентаси
0