Ўзбекистон ҳарбийлари 14 та беллашувда иштирок этади. Бу ўйинларда ўзбекистонликлар учинчи маротаба иштирок этади. Мусобақада жами 22 та давлат ҳарбийлари иштирок этади.
“Ҳарбий-тиббий эстафета” учун Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигони танланди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик ҳарбийлар бу йил илк бор танк биатлони ва “Рембат” беллашувида қатнашади.
4 август куни бошланадиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади.