Ўзбекистон голубикани Осиё бозорларига экспорт қилишни йўлга қўйиши мумкин

© Sputnik / Егор Еремов / Медиабанкка ўтишСбор голубики на полях Брестской области Белоруссии.
Сбор голубики на полях Брестской области Белоруссии. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон дунё бозорида энг қиммат бўлган мевани Осиё бозорларига экспорт қилишни йўлга қўйиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Ўзбекистонда яқин йилларда голубика мевасини етиштириш саноати ривожланиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмак EastFruit порталига маълум қилди.

Черешня - Sputnik Ўзбекистон
Мазали гилос ва узум: Ўзбекистон мевалари дунё бозорини забт этмоқда – Бозоров

Ярмакнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда сабзавот, мева ва ёнғоқ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарини молиялаштирадиган халқаро лойиҳалар республикада голубика етиштириш саноатини йўлга қўйишга ёрдам беради.

Эксперт таъкидлашича, голубика – дунё бозорида энг қиммат мева ҳисобланади. Бироқ Испанияга нисбатан Ўзбекистонда ишчи куч анча арзон, бунинг ҳисобига республика рақобардош қилиши мумкин.

Ўзбекистон голубикани Осиё бозорлари: Хитой, Гонконг, Сингапур, Малайзия ва Вьетнамга етказиб бериши мумкин.

Ярмакнинг сўзларига кўра, республика бу мевани етиштириш, ишлов бериш, музлатиш, ташиш ва маркетинг технологияларини ўрганиш ва жорий этишга эътибор қаратиши зарур.

Янгиликлар лентаси
0