ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 15 августидан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошади. Бу "Ёқилғи-энергетика ресурлари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғриси"даги Ҳукумат қарорида назарда тутилган.
Қарор билан 2019 йилнинг 15 августидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
пировард истеъмолчига автобензин ва дизель ёқилғисини сотишда акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда, чакана нарх:
- АИ-80 русумдаги автобензин – бир литр учун 4500 сўм (ҳозирда бир литр учун 4000 сўм);
- дизель ёқилғиси – бир литр учун 5400 сўм (ҳозирда бир литр учун 4800 сўм);
- ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр учун 5700 сўм (ҳозирда бир литр учун 4900 сўм);
- АИ-91 русумли автобензинни биржа савдолари орқали сотишни амалга ошириш тартиби;
- қонун ҳужжатларида белгиланган шахсларнинг айрим тоифаларига автобензинни сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсациясини тўлаш суммаси 75000 сўм миқдорида (ҳозирда 66 700 сўм).
Ўзбекистонда қозоқ бензини пайдо бўладими – “Ўзбекнефтгаз” жавоби