ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев самолёти Минск миллий аэропортида қўнди.
Самолёт трапи олдида Шавкат Мирзиёевни Беларус бош вазири Сергей Румас ва Ташқи ишлар вазири Владимир Макей кутиб олди.
Икки давлат президентларининг расмий музокаралари Мустақиллик саройида ўтказилади. Давлат етакчилари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилади, бунда иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилиши кутилмоқда.
Шунингдек, президентлар Ўзбекистон миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва юқори технологиялар паркига ташриф буюриши режалаштирилган.
Ташриф якунида Беларус ва Ўзбекистон ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича халқаро ҳужжатлар тўплами имзоланади.