ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 15 августидан электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифлар ва нархлар оширилади. Бу “Ёқилғи-энергетика ресурлари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғриси”даги Ҳукумат қарорида назарда тутилган.
Қарор билан 2019 йилнинг 15 августидан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун қуйидаги тарифлар ва нархлар тасдиқланди:
- аҳоли учун 1 куб.м газ – 380 сўм (ҳозирда 320 сўм);
- аҳоли учун 1 кВт электроэнергия – 295 сўм (ҳозирда 250 сўм).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан Ўзбекистонда энергия манбаалари нархини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган эди. Биринчи босқичда 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб ва иккинчи босқичда – 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб.
Кейинчалик Ўзбекистон Ҳукуматининг 31 майда имзоланган 452 сонли қарорига кўра, 2019 йилнинг 1 июнидан режалаштирилган газ ва свет нархлари ошиши бекор қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 августдан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида энергия ресурслари тарифларини оптималлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Йиғилишда сўнгги икки йилда мамлакатда аҳоли, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Ушбу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этиши таъкидланди.
Ўзбекистоннинг олис қишлоқлари қачон газлаштирилади - "Ўзбекнефтгаз" жавоби
Шу боис, аҳоли учун тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ҳам ошириш режалаштирилган.