ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Тошкентда қизини автомобиль ойнасига миндириб, сайр қилдирган онага нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи ва йўловчининг шахслари аниқланди. Автомобилни 44 ёшли Нафиса Б. бошқарган, ойнада эса унинг 9 ёшли қизи ўтирган.
© ГУВД г. ТашкентаК маме, катавшей дочку на окне авто, применены меры административного воздействия
К маме, катавшей дочку на окне авто, применены меры административного воздействия
© ГУВД г. Ташкента
Қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича маъмурий баённома тузилди ва ЭКИҲнинг бир баравари миқдорида жарима белгиланди.