“Тез ёрдам” чақириш маданияти – бу нима?

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тез ёрдам” кечикиши сабабларидан бири - жамиятда ушбу хизматдан фойдаланиш маданияти етишмаслиги деб ҳисоблайди ССВ.

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. “Тез ёрдам” чақиришнинг ҳам ўз мавриди ва маданияти бор, деб ёзади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тез тиббий ёрдам хизмати координатори Обиджон Дилмуродов.

Скорая помощь, Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
"Тез ёрдам" учун “прописка” керак эмас – Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тез тиббий ёрдам хизматининг инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашдаги ўрни ниҳоятда муҳим. Ушбу хизматни тез ва сифатли кўрсатиш учун фақатгина замонавий машиналар ва шифокорлар бўлиши етарли эмас. Буниг учун жамиятда “Тез ёрдам” хизматига нисбатан тўғри маданияти ҳам шаклланган бўлиши керак, дейди мутахассис.

Бугунги кунда Ўзбекистон “Тез ёрдам” хизмати замонавий машиналар билан ҳам малакали шифокорлар билан ҳам таъминланган, лекин ушбу хизматдан фойдаланиш маданияти тушунчаси, афсуски, жамиятда жуда суст. 

Хўш, “Тез ёрдам”  маданияти нималардан иборат?

1. "Тез ёрдам"ни асосли чақириш

"Тез ёрдам" чақиришда ўта шошилинч ҳолатлар қуйидагилар ҳисобланади: беъморнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф соладиган жароҳатлар ва касалликлар, ЙТҲ оқибатлари, фавқулодда ҳолатлар, ҳушдан кетиш, шок ҳолатлари, профуз қон кетиши, туғруқ, тери куйиши ёки совуқ уриши, кимёвий модда ёки доридан ўткир заҳарланиш, ток уриши. Бундай чақириқларга 20 дақиқадан кечикмай етиб бориш зарур.

Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки Ўзбекистонга 60га яқин замонавий тез ёрдам машиналари олиб беради

Шошилинч бўлмаган, бироқ тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган ҳолатлар ҳам бор - юрак ритми бузилиши (аритмия), астма хуружи, ҳаракат фаолиятининг тўсатдан бузилиши, ўрта ва енгил тан жароҳатлари, аллергия, бош оғриғи, қорин, кўкрак қафасидаги оғриқлар, психиканинг ўткир бузилиши, буйрак хуружи, қусиш, тошма, юқори иситма, ўткир пешоб ажралмаслиги ҳолатлари бўйи­­ча «тез ёрдам» чақирилганда - 30 дақиқа ичида етиб бориб тиббий ёрдам кўрсатиш лозим.

Афсуски, бугунги кунда “тез ёрдам” га тушаётган чақириқларнинг 30-40 % бу - асоссиз чақириқлардир.

“Аксарият ҳолатларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш учун ҳам «тез ёрдам»ни чақираверади. Йилига минг маротабадан кўп мурожаат қилган шундай беморлар ҳам бор”, - дейди  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокор ўринбосари Илҳом Аслонов.

Аслида, улар оилавий полик­линикаси ёки қишлоқ врачлик пунктига мурожаат этиб, умумий амалиёт шифокори тавсия­­си асосида муолажаларни узлуксиз тарзда тўғри олиб борса, аввало, ўз соғлиғи учун фойдали бўларди, деб қўшимча қилди мутахассис.

2. Шифокорга аниқ маълумот бериш

Хорижликлар «тез ёрдам»га мурожаат қилар экан, операторнинг беморнинг аҳволи бўйича сўраган ҳар бир саволига аниқ-тиниқ жавоб беришга ҳаракат қилади. Масалан, беморнинг ҳаётий кўрсаткичлари – тана ҳарорати, қон босими, томир уриши ва бошқа маълумотларни беришга ҳаракат қилади.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "тез ёрдам" шифокорларини дўппослаган шахс қўлга олинди

Бизда-чи? Оператор беморнинг яқинидан беморнинг аҳволи ҳақида сўраса, «мен қаердан биламан, тезроқ етиб кел», дея дағдаға қилишдан қайтмайдиганлар ҳам бор. Баъзилар эса “тез ёрдам”ни ташвишга қўйганидан ийманибгина “беморимизнинг бироз тоблари қочди”, дея мурожаат қилади, аслида, вазият анча жиддий бўлади.

3. "Тез ёрдам" учун йўлларни очиб қўйиш 

Шунингдек, “Тез ёрдам” машиналарига йўл бермаслик ёки кўчалар, хонадонларга кириш йўлларининг тўсиб қўйилгани ҳам ушбу хизмат кечикиб келиши ва аянчи оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётибди. Шу боис, «тез ёрдам» ҳамиша хизматингизга ҳозир. Фақат бу хизматдан фойдаланар эканмиз, давлатимиз бу борада яратиб бераётган имкониятларга жавобан масъулиятли, эътиборли бўлсак яхши бўларди, деб сўзини якунлайди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0