ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Совет разведкаси фахрийси Анатолий Баронин 86 ёшида вафот этди, деб ёзади РИА Новости.
Баронин уч марта ташқи разведка резиденти сифатида хорижда бўлган.
Айнан у 1970-йилларда Эбола безгаги ҳақида маълумотни топа билган: ўшанда эбола юқтирилган қон солинган пробиркалар "Аэрофлот" махсус рейси билан СССРга юборилган. Германиянинг Stern журнали офицерни "буюк шпионаж устаси", дея номлаган.
Шундан сўнг Баронин Москвадаги Марказий аппаратда ишлаган. Саксонинчи йиллар охиридан Украина разведкаси бошлиғи ҳринбосари сифатида фаолият юритган.
1991 йилдан захирадаги полковник ҳисобланган.