Шавкат Мирзиёев 31 июл куни Беларусга ташриф буюради

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ҳамда Беларус юқори технологиялар парки билан танишадилар.

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг таклифига биноан 2019 йил 31 июль – 1 август кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Беларус мулоқотининг давоми сифатида Минск шаҳрида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон - Беларус муносабатлари  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Беларус муносабатлари

Президентлар Минскда Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ва Беларус юқори технологиялар парки билан танишадилар.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Беларус Республикаси Ўзбекистоннинг йирик ҳамкорларидан биридир. Икки мамлакат орасида савдо айланмаси 100 миллион доллар атрофида. Ўзбекистон Беларусдан оғир карьер машиналари, қурилиш материаллари, картошка импорт қилади. Беларусга эса Ўзбекистондан пахта хом-ашёси, кийим кечак, трикотаж газламалар, мева-сабзавотлар ва қуруқ мевалар экспорт қилинади.

Янгиликлар лентаси
0