Шомуродов Россия олий лигасининг юлдузига айланмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишФутбол. РПЛ. Матч "Краснодар" - "Ростов"
Футбол. РПЛ. Матч Краснодар - Ростов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Элдор Шомуродов “Ростов”жамоасини Россия Олий лигаси ўйинларида олдинга чиқишга катта ҳисса қўшмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. “Ростов” жамоасида тўп сураётган ўзбекистонлик Элдор Шомуродов Россия Олий лигаси ўйинларида жамоа ғалабаларига катта ҳисса қўшиб келмоқда, деб хабар қилди “Ростов” ФК матбуот хизмати.

Куни кеча Тула шаҳрида маҳаллий “Арсенал” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда Шомуродов 81 дақиқада ҳал қилувчи тўпни рақиб дарвозасига йўналтирди. Ўйин 2:3 ҳисобида “Ростов” ғалабаси билан тугади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Football club "Rostov" (@fcrostov)

Ундан ташқари, ушбу ўйинда Элдор яна бир голга ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Иккинчи тайм бошида у Алексей Ионовга юқоридан жуда аниқ узатилган тўпни етказиб берди ва натижала гол урилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Football club "Rostov" (@fcrostov)

Ушбу ғалаба туфайли “Ростов” жамоаси турнирнинг 2 қаторига чиқиб олди. Бу ҳали 3 тур бўлишига қарамасдан – жуда яхши натижа десак бўлади. Шомуродовнинг ўзи ҳам Россия Олий лигасининг энг самарали ҳужумчилари қаторида 5 ўринни эгаллаб турибди.

Элдор ўтган йилда бутун сезон давомида 3та гол урган бўлса, бу йил 3та ўйин натижасига кўра 2та гол урган. Буни албатта – прогресс, яъни ўсиш деса арзийди. Айни дамда Элдор “Ростов” билан имзоланган шартномасини 3 йилга узайтирган.

Янгиликлар лентаси
0