Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” ҳарбий полигонида 5-халқаро армия ўйинлари учун кўрилган тайёргарликни намойиш қилди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Эслатиб ўтамиз, бу йил “АрМИ-2019” V - халқаро армия ўйинлари доирасида Ўзбекистон - “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига мезбонлик қилади. Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистондга 10дан ортиқ мамлакатлар ҳарбий-тиббий жамоалари келиши кутилмоқда.
Ушбу муносабат билан “Фориш” полигонида барча керакли шароитлар яратилган. Халқаро мусобақани ўтказиш учун яратилган замонавий ва қулай шарт-шароитлардан ташқари полигонда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари диққатга сазовор кўргазмалари билан йиғилган.
Хусусан, 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри мамлакатимиз меҳмонларига миллий анъана ва удумлари, асрлар давомида сақланиб келинаётган тарихий меросларимизни намойиш қилмоқда. Шунингдек, меҳмонлар бу ерда миллий сувенир буюмларини харид қилиши учун ҳам имконият мавжуд.
Ҳар оқшом Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан мусобақа қатнашчилари учун маҳаллий ва ҳарбий эстрада гуруҳлари иштирокида концерт дастурлари уюштирилмоқда.