ДХХ раиси Абдусалом Азизов Яккабоғга келди

© Кашкадарё ЗиёкориПредседеатель СГБ Абдусалом Азизов
Председеатель СГБ Абдусалом Азизов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДХХ раиси Абдусалом Азизов Яккабоғда бўлиб собиқ туман ҳокимлари фаолиятини танқид қилди ва Эски Яккабоғ ҳудудини обод марказга айлантириш вазифасини қўйди.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. 27 июль куни ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида бўлиб вилоят масъуллари билан мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда Қашқадарё зиёкори нашри.

© ДарёБаҳриддин Исомовга тегишли дўкон биноси
ДХХ раиси Абдусалом Азизов Яккабоғга келди - Sputnik Ўзбекистон
Баҳриддин Исомовга тегишли дўкон биноси

Хабарда айтилишига кўра, ДХХ раиси можарога сабаб бўлган, Баҳриддин Исомовга тегишли дўкон биноси бетон ва ғиштдан қурилганини таъкидлаб, бу бинони бузишга уринган туман масъуллари ишини танқид қилган.

“Одатда пахса девордан бўлган ёки бугунги кун талабига жавоб бермай қолган бино бузилади-ку, нега тадбиркорнинг бу биносига тегинилди?”, - деб койиб гапирди, — деб Азизовнинг сўзларини келтирган нашр.

Шунингдек, ДХХ раиси тадбиркорларга халал бериш эмас, аксинча, ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади. Ундан сўнг туман мулозимлари олдига Эски Яккабоғ ҳудудини бир ҳафта мобайнида “Обод марказ”га айланиши вазифаси қўйилган ва бунинг учун вилоятдан керакли ёрдам берилиши айтилган.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркор томонидан ёқиб юборилган ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилди

Ундан ташқари, Яккабоғ туман ҳокимлиги вакилларининг ҳаракатларидан азият чеккан Низом Воҳидов, Дилфуза Боқиева, Фарруҳ Жабборов каби уй-жойи бузилган 7 нафар, ҳовли деворлари бузилган 27 нафар, жами 34 кишига 1,7 миллиард сўм компенсация пуллари тўлаб берилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Яккабоғ туман ҳокими ва прокурори лавозимидан озод қилинган, экскаватор билан бинони шахсан бузишга уринган ҳоким ўринбосари устидан жиноят иши очилган эди. 

Янгиликлар лентаси
0