Ўзбекистонлик Челябинскда юк машина остида ҳалок бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой медицинской помощи
Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий ва бошқа масалалар ҳал этилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Ўзбекистонлик Челябинскда юк машина остида ҳалок бўлди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона маълумоти асосида.

Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазирлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларга эслатма билан чиқди

Хабарга кўра, 2019-йил 26-июл куни Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р. йўлни кесиб ўтаётганида юк автомашинаси уриб кетган ва ҳодиса жойида вафот этган.

Екатеринбургдаги Бош консулхона вазиятни назоратга олган.

"Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Челябинск шаҳридаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қиляпти", - дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненетск автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Янгиликлар лентаси
0