Бир млрд сўмлик сифатсиз дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМедикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте
Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Божхоначилар 1 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. 1 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Уйчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Женщина покупает лекарства в аптеке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сотилаётган дориларнинг 90% "оригинал" эмас - ССВ

Тадбирда, фуқаро У.М. бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинанинг салони ҳамда юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 412,8 миллион сўмлик 54 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Ё.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув давомида хонадоннинг орқа томонидаги боғда қиймати 591,4 миллион сўмлик 93 турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0