ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор Элчиси Цзян Янни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, бўлиб ўтган суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
“Хусусан, икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасида режалаштирилган ташрифлар билан алмашишнинг амалий жиҳатлари ҳамда делагацияларнинг Ўзбекситон ва Хитойга ўзаро сафарлари жадвали кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” форуми ташрифи доирасида Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашиб, Ўзбекистонга таклиф қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айлангани ҳақида хабар қилган эдик. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 3,895 миллиард долларни ташкил қилди.