Ҳодисани тасодифан бу манзара гувоҳи бўлганлар тасвирга олишган, кадрлар YouTube да эълон қилинган. Ушбу видео шунингдек Reddit порталида қизғин муҳокама қилинмоқда.
Кадрларда фил 10 нафар йўловчиси бўлган туристик автомобилни қай тариқа таъқиб қилаётгани акс этган. Машина орқа ход билан юраётгани, қўрқиб кетган туристлар эса ҳайдовчига йўл кўрсатиб бораётганликлари акс этган.
Видео остида қолдирилаётган изоҳларда интернет фойдаланувчилари эркакнинг ҳайдовчилик кўникмаларига юқори баҳо беришган ва у бундай воқеага биринчи бор дуч келмаган бўлса керак, дея тахмин қилишган.