Ўзбекистонда етиштирилган сархил мевалар илк бор Малайзия бозорларига кириб борди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСбор урожая черешни и вишни
Сбор урожая черешни и вишни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг сархил мевалари малайзиялик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди ва экспорт ҳажмини янада ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги Golden Prime Fruit компанияси мамлакатда етиштирилган сархил гилос, шафтоли, ўрик, узум ҳамда олхўри меваларини илк бор Малайзияга экспорт қилишни бошлади.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси хабарига кўра, жорий йилнинг июль ойида мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий экспорт ҳажми 5 тоннани ташкил этди. Шунингдек, меваларнинг яна 1,5 тоннага яқин учинчи партияси Made in Uzbekistan белгиси туширилган махсус қадоқларда манзилига жўнатилди.

Черешня - Sputnik Ўзбекистон
Мазали гилос ва узум: Ўзбекистон мевалари дунё бозорини забт этмоқда – Бозоров

Компания вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистонда етиштирилган сархил мевалар малайзиялик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотган ва экспорт ҳажмини янада ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу мақсадда ҳозирги кунда ушбу давлатнинг етакчи савдо тармоқлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг август ойида қўшимча равишда қовун маҳсулотларини ҳам етказиб бериш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек узуми ва гилоси эндиликда Миср бозорларида ҳам сотилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0