Тунис президенти вафот этди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишФлаг Туниса
Флаг Туниса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ал-Бажи Қаид ас-Себси сўнгги ойларда соғлигидаги муаммолар сабабли шифокорларга бир неча марта мурожаат қилганди.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Тунис президенти Ал-Бажи Қаид ас-Себси ҳарбий шифохонада вафот этди. Давлат раҳбари 92 ёшни қарши олган эди.

“Бугун, 2019 йил 25 июль куни Тунисдаги ҳарбийлар шифохонасида республика Президенти Ал-Бажи Қаид ас-Себси вафот этди”, дейилади президент маъмуриятининг Facebook᾽даги баёнотида.

Сиёсатчи чоршанба куни шифохонага ётқизилган эди. У сўнгги ойларда соғлигидаги муаммолар сабабли шифокорларга бир неча марта мурожаат қилган.

Ал-Бажи Қаид ас-Себси 2014 йилдан буён Тунисни бошқариб келаётганди.

Янгиликлар лентаси
0