ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. ”Ўзбекистон ҳаво йўллари” 24 июлдан “Ҳаж – 2019” дастури бўйича парвозларни бошлайди, дея хабар беради авиакомпания.
Маълум қилинишича, зиёратчиларни Саудия Арабистонига ташиш 24 июлдан 3 августга қадар 32 та рейс орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонинг 7 та шаҳри: Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Нукус, Қарши, Наманган, Урганчдан 7200 нафар зиёратчи Ҳаж амалини бажаради.
Зиёратчиларни Жидда шаҳридан ўз ватанларига қайтариш 17 августдан 1 сентябргача режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилдан ўзбекистонлик мусулмонлар учун ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилгани хабар қилинган эди.