ТИВ Самарқандда ўтказиладиган афғонлараро учрашув юзасидан баёнот билан чиқди

© Sputnik / Рамиз БахтияровИнформационная табличка в Самарканде
Информационная табличка в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд учрашуви ўтказилишининг аниқ вақти афғонлараро музокараларнинг барча иштирокчилари билан келишилганидан сўнг эълон қилинади.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Самарқандда ўтказиладиган афғонлараро учрашув юзасидан баёнот билан чиқди.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон Дохадаги афғонлараро конференция қарорини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб қувватлайди.

Делегация Республики Узбекистан во главе с Министром иностранных дел Абдулазизом Камиловым, участвующая в Мюнхенской конференции по безопасности, 14 февраля 2019 года встретилась с Президентом Исламской Республики Афганистан Мухаммадом Ашрафом Гани - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасидаги музокаралар Самарқандда ўтказилади

Ўзбекистон томони инклюзив афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаган ва бўлажак музокаралар муваффақиятли бўлишига умид билдирган.

“Самарқанд учрашуви ўтказилишининг аниқ вақти афғонлараро музокараларнинг барча иштирокчилари билан келишилганидан сўнг эълон қилинади”, - дейилади ТИВ расмий баёнотида.

Хабарда Ўзбекистон томони Афғонистондаги сиёсий жараён фақат афғон халқи ва унинг раҳбарлигида амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги ўзининг принципиал мавқеини тасдиқлаши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Толибон" Ўзбекистонда ўтказиладиган афғонлараро учрашувга таклиф этилмагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0