Андижонда ФИФА ва УЕФА расмий тўплари ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишОфициальный мяч чемпионата мира по футболу 2018 Telstar 18, архивное фото
Официальный мяч чемпионата мира по футболу 2018 Telstar 18, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро турнирларда фойдаланиладиган ФИФА ва УЕФА расмий тўплари Андижонда ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Покистоннинг спорт кийимлари ишлаб чиыарувчи етакчи компанияларидан бири бўлган “Forward Group” Андижон вилоятида халқаро стандартларга мос футбол тўплари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин.

Новый автобус который ФИФА подарил сборной Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ФИФА Ўзбекистон терма жамоасига янги Мерседес совға қилди

Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Сидиқовнинг Панжоб шаҳрида компания мулкдори Хважа Маъсуд Ахтар билан бўлиб ўтган музокаралари чоғида маълум бўлди.

“Forward Group” спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компания бўлиб у ФИФАнинг 2014 ва 2018 йилги жаҳон чемпионати учун расмий тўп ишлаб чиқарувчи бўлган.Спорт буюмларидан ташқари компания тиббиёт ва жарроҳлик аспоблари ҳам ишлаб чиқаради.

Учрашув давомида Андижон вилоятида “Forward-TH Sports” замонавий футбол тўплари ишлаб чиқарувчи қўшма корхонаси қуриш масаласи мўҳокама қилинди. Қиммат ва ноёб ускуналар билан жиҳозланган корхона ойига 3 мингта тўп ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилганидан сўнг компания Ўзбекистонда яна бошқа корхоналар очиши мумкинлигини хабар қилди.

Янгиликлар лентаси
0