Артур Таймазов яна бир олтин медалидан маҳрум қилинди

© Sputnik / Владимир Баранов / Медиабанкка ўтишПризеры соревнований среди мужчин по вольной борьбе в весовой категории до 120 кг, справа узбек Артур Таймазов
Призеры соревнований среди мужчин по вольной борьбе в весовой категории до 120 кг, справа  узбек Артур Таймазов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ спортчи ХОҚ текширувларини тан олмаслигини иддао қилиб, қарор юзасидан арз қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Артур Таймазов 2012 йилги Лондон Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси учун иштирок этиб, қўлга киритган олтин медалидан допинг намунаси қайта текширилгандан кейин маҳрум қилинди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, Таймазовнинг таҳлил натижалари қайта допинг текширувдан ўтказилганида унинг таркибида тақиқланган туринабол моддаси мавжудлиги аниқланган.

Самый титулованный спортсмен Узбекистана Артур Таймазов - Sputnik Ўзбекистон
Артур Таймазов: медалларимни ҳамиша ҳалол кураш билан қўлга киритганман

Собиқ спортчи ХОҚ текширувларини тан олмаслигини иддао қилиб, қарор юзасидан арз қилишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида пост ёзиб қолдирган.

“2008 йилги дисквалификциядан кейин ХОҚнинг менинг 2012 йилги Олимпиададаги допинг намуналаримни текшириш қарори кутилаётган эди ва мен учун сюрприз бўлмади. Унинг натижаси ҳам. Афсуски. ХОҚнинг навбатдаги қарори юзасидан қуйидагини маълум қилмоқчиман. Айбловни тан олмайман. ХОҚнинг қарорини сиёсий мотивлаштирилган ва асоссиз деб ҳисоблайман. ХОҚнинг ички текширувлари натижаларини ҳам, бу текширув жараёнини ҳам тан олмайман, улар шаффоф эмас. Бу қарор юзасидан арз қиламан”, - дея ёзган у.

Шунингдек, Таймазов ХОҚга 2020 йилги Олимпиада ғолибларини тақдирлашни 10 йилдан кейин ўтказишни, спортчиларга эса 10 йилдан кейинги текширувдан олдин ўзларини ғолиб ҳисобламасликларини тавсия қилишини қўшимча қилган.

2017 йил апрелда Халқаро олимпия қўмитаси допинг сабаб собиқ курашчини 2008 йилги Пекинда ўтказилган Олимпиада олтин медалидан маҳрум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0