Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди

© Facebook / Фотима УктамоваАнгличанка вышла замуж за узбекистанца
Англичанка вышла замуж за узбекистанца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги келинчак ўзбекча урф-одатларини бир зумда ўрганиб олди. Кўча ва ҳовлиларга сув сепиб, супуриб ҳамма ёқни ораста қилмоқда. Қолаверса, миллий таомлар тайёрлашни ҳам зукколик билан ўрганиб олди.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиси маълум қилди.

Хабарда ёзилишича, тўй Фарғона вилояти Эшонгузар қишлоғида катта тантана билан ўтказилган.

Фарғоналик Муҳайё опанинг ўғли Нуруллохон турмуш ўртоғи билан чет элда танишишиб, бир бирларини синаб, муҳаббат ришталари ила оила қуришган.

“Жена Англияда туғилиб ўсган бўлсада одоб аҳлоқли, ҳаёли меҳрибон қиз бўлиб чиқди.Унинг отаси Майкл ва Кристинахоним ўзбек йигитинг оқ кўнгил, билимдон, меҳрибон эканлигини кўриб у билан яқиндан танишиб қизлари билан турмуш қуришига рози бўлишди”, - дейилади хабарда.

© Facebook / Фотима УктамоваАнгличанка вышла замуж за узбекистанца
Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди - Sputnik Ўзбекистон
Англичанка вышла замуж за узбекистанца

Хабарда янги келинчак ўзбекча урф-одатларини бир зумда ўрганиб олгани, кўча ва ҳовлиларни супуриб, сув сепиб, ҳамма ёқни ораста қилиб, миллий таомлар тайёрлашни ҳам зукколик билан ўрганиб олгани қўшимча қилинган.

Англиялик келинни қайнонаси Жена эмас, Жаннатхон деб эркалаб чақираётган экан.

Янгиликлар лентаси
0