ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Сингапурлик ҳуқушунос Ко Тиен Хуа, Малайзия собиқ қироли, Келанта штати султони Муҳаммад V ва “Мисс Москва-2015” танлови ғолиби Оксана Воеводина (Горбатенко) ажрашганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
РИА Новости мурожаатига кўра, ҳуқуқшунос агентликка ажрашганлик ҳақида расмий баёнотни тақдим этди. Ҳужжат Eversheds Harry Elias LLP сингапурлик юридик фирмаси бланкасида тайёрланди.
Ҳужжатда айтилишича, 2019 йил 22 июнь куни султон Муҳаммад V Рихана Оксана Горбатенко билан шариат қонунларига мувофиқ уч марта “талоқ” сўзини айтган ҳолда ажрашди.
Келантан султонлиги шариат суди 1 июлда ажралиш ҳақида гувоҳномани расмийлаштирди.