Жанубий Кореяда Марказий осиёлик талабалар 34та велосипед ўғирлашди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАренда велосипедов в Узбекистане
Аренда велосипедов в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ва ўзбекистонлик талабалар Жанубий Кореяда 34та велосипед ўғирлашди.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Жанубий Корея полицияси яқинда ғалати жиноятни фош қилди, деб хабар қилмоқда Yna нашри.

Икки нафар Ўзбекистон ва бир нафар Қирғизистон фуқаролари 34та велосипед ўғирлагани аниқланди.

Жиноятчилар велосипед ўғирлашда яширин юкхонасим бўлган 1 тонналик юк автомобилидан фойдаланишган. Ўғрилар ярим тунда, кўп қаватли уйлар олдида ва парковкаларда қолдирилган велосипедларнинг қулфини кесиб юк машинасида олиб кетишган.

Ушбу йилнинг март ойидан бошлаб полиция велосипедлар йўқолиб қолаётгани ҳақида аризалар ола бошлаган. Шундан сўнг улар яқин атрофдаги видеокамералар ёзувларини ўрганиб чиққан.

Натижада бир нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинган. Велосипедларнинг ҳам бир қисми топилган. Полиция хабарига кўра жиноятчи велосипедларни ўз мамлакатига юборишни режалаштириган бўлган.  Айни дамда полиция унинг шерикларини қидирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0