Афсонавий Лев Яшин таҳсил олган олийгоҳ энди Ўзбекистонда

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишЗаслуженный мастер спорта Лев Яшин
Заслуженный мастер спорта Лев Яшин  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети филиали ташкил этилди. Дунёнинг энг яхши мингта ОТМлари рўйхатига кирувчи ушбу университет битирувчилари орасида 172 нафар Олимпия, Европа ва жаҳон чемпионлари бор. Лев Яшин, Евгения Медведева, Павел Бурелар шулар жумласидан

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Дунёда етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети филиали Ўзбекистонда ҳам ташкил этилди. Sputnik мухбири Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ушбу таълим даргоҳини ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган очиқ мулоқотда иштирок этди.

Спортсмены олимпийской сборной Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Нега айнан ушбу университет?

Филиалга қабул учун масъул, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий-методик таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори — Илҳомжон Турсуналиевнинг айтишича, Россияда спорт йўналиши бўйича биринчи рақамли олий ўқув юрти бўлганлиги учун айнан шу университет филиалини Ўзбекистонда ҳам ташкил этиш қарори қабул қилинган.

"Бугунги кунга қадар университет томонидан 60 мингдан зиёд юқори тоифали мутахассислар тайёрланган бўлиб, улардан 5 минг нафари хорижлик мутахассислардир. Бугунги кунда ушбу олий таълим масканида 6500дан ортиқ талаба таълим олиб, улардан 600 нафари хорижий давлат фуқаролари ҳисобланади. Илмий салоҳияти жаҳонда жуда юқори: рейтинг бўйича дунёнинг энг обрўли 1000 университети рўйхатига киритилган", - дейди Турсуналиев.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги спорт таълим муассасаларида 51% ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар фаолият юритмоқда ва олий маълумотга эга бўлган кадрларга эҳтиёж жуда юқори.

Хусусан, Ўзбекистон Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, Жаҳон чемпионатлари ва бошқа нуфузли спорт чемпионатларида катта ютуқларга эришган бўлса-да, ютуқларнинг барчаси спортнинг якка кураш турлари бўйича бўлган. Шу боис, спорт вазирлиги топшириғига асосан, спорт таълим муассасалари ўрганиб чиқилган ва эндиликда мамлакатда волейбол, баскетбол, енгил атлетика, эшкак эшиш, теннис ва футбол сингари спорт турларини ривожлантиришга асосий эътибор қаратишга келишилган. 

2019/2020 ўқув йилида университетга қабул 6 йўналиш: яъни баскетбол, волейбол, енгил атлетика, эшкак эшиш, теннис ва футбол йўналишлари бўйича амалга оширилади. Йиллик тўлов шартномаси - 2 минг доллар.

Талабаларга жаҳон спорт юлдузлари дарс ўтади

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг жаҳондаги юқори ўрни унинг илмий салоҳияти ва ўқув жараёнида энг юқори малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилар таркиби билан изоҳланади. Университетда таълим жараёнига 53 нафар фан доктори ва профессорлар, академиклар ва Россия Фанлар Академияси корреспондент-аъзолари жалб этилган. Шунингдек, РФ Олий мактабида хизмат кўрсатган ходимлар, СССР ва РФда хизмат кўрсатган тренерлар, спорт соҳасида хизмат кўрсатган мураббийлар ва халқаро тоифадаги спорт усталари ушбу университетда дарс берадилар.

Дверь с ключами - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Татьяна Навка, Павел Буре ва Россиянинг бошқа спортчиларига Тошкентдан уй берди

Худди айнан мана шу профессор-ўқитувчилар таркиби Самарқандда ташкил этилаётган университет филиалига ҳам дарс ўтиш учун таклиф этилади, деб маълум қилди Турсуналиев.

Айтиш жоизки, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети талабалари ва битирувчилари орасида 172 нафар Олимпия ўйинлари ҳамда Европа ва Жаҳон чемпионлари бор. Россия спорт вазири Павел Колобков, машҳур фигурачи Евгения Медведева, хоккей юлдузи Илья Ковальчук, афсонавий дарвозабон Лев Яшин, кўпкарра жаҳон чемпиони, хоккейчи Валерий Харламов, Павел Буре ва бошқа кўплаб таниқли спорт вакиллари шулар жумласидан.

Қабул жараёни ва шартлари

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига 2019/2020 ўқув йили учун 6 йўналиш бўйича жами 150 нафар талаба (45 таси давлат гранти асосида) ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.

Встреча министра спорта РФ Павла Колобкова с президентом НОК Узбекистана Рустамом Шаабдурахмоновым - Sputnik Ўзбекистон
Рустам Шоабдураҳмонов Россия спорт вазири билан учрашди

Ҳужжатлар жорий йил 15 августга қадар қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари 20-30 август кунлари ўтказилади.Имтиҳонлар рус тилидан суҳбат шаклида; касбий (ижодий) имтиҳон эса танланган спорт турлари бўйича умумий жисмоний тайёргарлик; сузиш бўйича имтиҳон синовлари шаклида ўтказилади.

Олийгоҳда таълим Россия Федерацияси федерал таълим стандартларига мувофиқ, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда университет томонидан тасдиқланган ўқув режа ва таълим дастурлари асосида рус тилида амалга оширилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Фан, спорт ва таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Азизбек Ҳасановнинг айтишича, ташкил этилган университет учун битта ўқув корпуси ҳамда Самарқандда жойлашган учта: олимпия захиралари мактаб-интернати; спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби базасидан текинга фойдаланиш белгилаб берилган.

Ҳозирги кунда филиал учун ажратилган биноларда қурилиш ишлари амалга оширилаётгани сабаб, талабалар қабули жараёни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети базасида ташкил этиш белгиланган.

Танловдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қабул қилинади ва Россия Федерациясининг Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизматидан лицензия олингунига қадар ўқишни ушбу таълим муассасасида давом эттирадилар. Лицензия олинганидан сўнг, ушбу талабаларнинг ўқишлари тўғридан-тўғри филиалга кўчирилади ва ўқишни ўша ерда давом эттирадилар.

Янгиликлар лентаси
0