ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ёш боланинг умрини сақлаб қолган доктор Сергей Тобиасни мукофотлади, деб хабар қилмоқда Ижтимой тармоқ фойланувчиси.
“Сергей Владимирович Тобиас “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди”, - дейилган хабарда.
Суратдан маълум бўлишича, нишонни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг шахсан ўзи топширган. Бунинг учун вазир Тобиас ишлайдиган клиникага борган.
Бир неча кун олдин ижтимой тармоқларда тарқалган видеолавҳа Сергей Тобиасни халқ орасида ҳақиқий қаҳрамонга айлантирган эди. Унда шифокор кўчада тўсатдан нафас олиши тўхтаб қолган боланинг ҳаётини сақлаб қолиши акс этган.