ТОШКЕНТ, 19 июл - Sputnik. Концерт залларининг бирида тўпланганлар олдида чиқиш қилаётан руҳоний ортиқча вазнга эга аёллар жаннатга тушмасликлари ҳақида гапирди. Шу пайт саҳнага тўлачадан келган қиз югуриб чиқиб эркакни орқасидан итариб юборди. Руҳоний бу ҳаракатдан сўнг саҳнадан пастга йиқилди.
La Vanguardia нашрининг ёзишича, ушбу ҳодиса 50 минг нафар шок ҳолатига тушган диндорлар кўз ўнгида юз берган. Ҳолат видеога суратга олинган ва ижтимоий тармоқда катта музокараларга сабаб бўлган. Интернет фойдаланувчиларнинг аксарияти, руҳоний баднафсликни назарда тутганлиги, фақат ўз фикрини охиригача айтишга улгурмагани ҳақида ёзишган.
Ушбу тажовуздан сўнг бразилиялик ёш аёл қўлга олинган. Черковнинг Twitter-аккаунтида диний уламо жиддий жароҳат олмагани хабар қилинган.