Самарада 68 нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум моддадан заҳарланди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой медицинской помощи
Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оммавий заҳарланган меҳнат мигрантлари алоҳида бинода яшаган ва ўзлари овқат тайёрлаган.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Россиянинг Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда ТИВ консуллик департаменти.

“Бош консулхона мазкур корхона ва ҳамюртларимиз даволанаётган тиббиёт муассасалари раҳбарияти билан алоқа ўрнатилган ҳамда вазият назоратга олинган”, - дейилган хабарда.

Иш берувчи корхона ушбу вазият билан боғлиқ бўлган барча молиявий харажатлар ўз ҳисобидан қопланишини маълум қилган. Меҳнат мигрантларининг барчаси қонуний равишда ишлаётгани ва меҳнат шартномасига эга эканлиги айтиб ўтилган.

ТАСС хабарига кўра, айни дамда заҳарланиш сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси 16-17 июль кунлари енгил ва ўрта заҳарланиш ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Ишчилар Сизран туманида алоҳида бинода яшаган, ўзлари учун овқатни ўзлари тайёрлаган.

Очиқ манбаалардаги маълумотларга кўра, “Кошелевский посад” корхонаси 2001 йилдан буён қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0