Маданият вазирлиги ЮНЕСКО томонидан ажратилган грантлар ўғирланганини гумон қилмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилованинг сўзларига кўра, ЮНЕСКО томонидан моддий меросни асраб-авайлаш учун 1995 йилдан маблағлар ажратиб келинган, аммо улар ҳар сафар қаёққадир ғойиб бўлган

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. ЮНЕСКО томонидан қадимий шаҳарларни сақлаш ва реконструкция қилиш учун 1995 йилдан буён ажратиб келинган маблағлар ўғирланган бўлиши мумкин, деди бугун журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Камола Акилова,  заместитель министра культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон шаҳарларида Хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди – Маданият вазири ўринбосари

"Биз қизиқ бир ҳужжатни аниқладик. 1995 йилдан бошлаб бизнинг шаҳарларимиз учун ЮНЕСКО томонидан кўплаб маротаба грантлар ажратиб келинган", - деди Акилова.

Пул маблағлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларининг менежмент-режаси ва ҳатто айрим муайян тарихий объектларнинг реставрацияси учун ажратилган бўлган.

"Бу пуллар қайси мақсадлар учун сарфлаб юборилганини аниқлаштириш учун махсус комиссияни ташкил этиш вақти келди. Биз нега ҳозир ҳаммасини "ноль"дан бошлаяпмиз", - деди вазир ўринбосари.

Хабар қилинишича, гап аниқ кишилар ҳақида бормоқда, батафсил маълумот кейинроқ берилади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари билан ўнлаб йиллар давомида ҳеч ким шуғулланмаганини, ҳокимлар эса ўзбошимчалик билан ерларни сотиш, ноқонуний қурилиш ва уйларни бузиш ишлари билан шуғулланганликларини қўшимча қилди.

Сайфуллаевнинг сўзларига кўра, фақат 2018 йилдагина Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган бўлиб, ҳужжатда ЮНЕСКО рухсатисиз ҳеч ким уй қуриш ёки бузиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган бўлган.

Янгиликлар лентаси
0