Болтон: АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни олқишлайди

© TwitterДжон Болтон и Абдулазиз Камилов
Джон Болтон и Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Абдулазиз Камилов билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар раҳбари Абдулазиз Камилов билан учрашди ва АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни олқишлашини маълум қилди. Бу ҳақда Twitter᾽да пост ёзиб қолдирди.

“Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ажойиб учрашув бўлди. Биз умумий манфаатларнинг кенг доирасини ва шерикчилигимизни ривожлантиришнинг энг яхши йўлларини муҳокама қилдик. Биз Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг бутун Марказий Осиёга ижобий таъсирини олқишлаймиз ва АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янада чуқурлашувига умид қиламиз”, - дея ёзган Болтон.

​Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ташриф билан АҚШда бўлиб турибди.

Камилов АҚШга амалий ташриф доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий, молиявий ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришга йўналтирилган қатор тадбир ва учрашувларда иштирок этади. Делегация таркибига Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, компаниялар ва банклар раҳбарлари кирган.  Ташриф 16 июль куни бошланди ва 23 июль куни якунланади.

Янгиликлар лентаси
0